Швецияда масхарабоз ниқобидаги киши 19 ёшли йигитга пичоқ билан ҳужум қилди

Жамият 14 Октябрь 2016 3291
Фото: stv.se

Швециянинг ғарбий қисмида жойлашган Варберг шаҳрида масхарабоз ниқобдаги номаълум киши 19 ёшли йигитга пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақида SVT телеканали хабар берди

Полиция ходими Улла Бремнинг маълум қилишича, йигит елкасидан жароҳат олган, унинг ҳаёти хавф остида эмас. 

Воқеа 13 октябрь, пайшанба куни кечқурун содир бўлган. Жиноятчи қочиб қолган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қидирув ишларини олиб боришмоқда. 

Шунингдек 13 октябрь куни Британиянинг The Independent нашри сўнгги ҳафта ичида Лондон ва Бирлашган Қиролликда қотил-масхарабозларнинг бир қатор ҳужумлари қайд қилинганини хабар қилган. 11 октябрь, сешанба куни Лондоннинг Брунель университети ётоқхонаси ёнида масхарабоз кийимини кийиб, одамлар кетидан арра билан қувган талаба қўлга олинган. Манчестерда ҳам бир неча қуролланган "қотил-масхарабозлар"ни кўришган. 

Манбага кўра, "қотил-масхарабозлар" тренди Буюк Британияга АҚШдан кириб келган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари бутун мамлакат бўйлаб масхарабоз кийимларини кийиб, маҳаллий аҳолини қўрқитишга ҳаракат қилаётган бир гуруҳ ёшларни қўлга олишмоқда. 

Тарихдаги энг машҳур "қотил-масхарабоз" Жон Гейси бўлган. У 1972 йилдан 1978 йилга қадар 33 нафар кишига ҳужум қилиб, уларни ўлдирган. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар