Швед академияси Нобель мукофотига муносиб кўрилган Боб Дилан билан боғлана олмади

Жаҳон 14 Октябрь 2016 2617
Фото: Paul Buck/EPA

Швед академияси адабиёт йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлган Боб Дилан билан боғланишнинг уддасидан чиқмади. Бу ҳақида 14 октябрь, жума куни академия матбуот котиби Ульрика Челлин ТАСС агентлигига маълум қилди. 

"Биз унинг агенти билан боғландик, бироқ Боб Дилан Лас-Вегасдаги концертидан олдин ухлаётган экан, шу боис у билан шахсан гаплаша олмадик", - дея таъкидлади у. Челлин Швед академиясининг доимий котибаси Сара Даниус кун бўйи Диланга қўнғироқ қилиб тушишга ҳаракат қилганини таъкидлади. 

Манбага кўра, у Диланнинг 10 декабрда бўлиб ўтадиган мукофотни топшириш маросимига келиш-келмаслигини аниқлаши зарурлигини айтган. 

Кеча 13 октябрь, пайшанба куни Лас-Вегасда Диланнинг концерти бўлиб ўтди. The Guardian маълумотига кўра, концерт давомида қўшиқчи Нобель мукофоти ҳақида ҳеч нарса демаган. 

Шу куни Дилан "Америка қўшиқчилик анъаналари доирасидаги янги шеърий ифодалари учун" мукофотга муносиб кўрилган. Мукофот пули 2016 йилда 8 миллион швед кронини (923 минг АҚШ доллари) ташкил қилди. Сара Даниус экспертларни бундай қарор учун айбламасликларига умид билдирди ва Боб Диланни Гомер ва Сафога тенглаштирди. 

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23592 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38596 Lifestyle
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 298 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 1729 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 740 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 594 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 639 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 364 Спорт
Нью-Йоркда Трампнинг ноодатий ҳайкали ўрнатилди (фото)
10:08 2671 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар