Tesla Model S автомобиллари АҚШда 2016 йил 3-чорагига кўра, Mercedes S-Class ва BMW 7’нинг охирги модификацияларидан 2 марта яхшироқ сотилмоқда, деб ёзмоқда Tesla маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги. 

Tesla маълумотларига кўра, компания охирги 3 ой ичида 9156 та Model S’дан сотган, бу кўрсаткич унинг катта люкс седанлар борасидаги рақобатчиси Mercedes S-Class’нинг (4921 автомобиль) кўрсаткичидан икки мартдан кўра кўпроқ. 3-ўринни BMW 7 эгалламоқда, компания бу сегментдаги автомобиллардан 3,6 мингтадан сал кўпроқ сотган.

Bloomberg’нинг ёзишича, Tesla 3-чоракда АҚШда катта люкс седанлар синфидаги автомобиллар бозорида ўзининг етакчилигини мустаҳкамлаб олди ва унда 32 фоиз улушга эга бўлмоқда. Mercedes ва BMW бу кўрсаткич ҳақида изоҳ бермаган.

SUV-автомобиллар бозорида Tesla’нинг Model X автомобили бозорнинг 6 фоиз улушини эгалламоқда. Бу машиналар Porsсhe ва Land Rover компаниялариникидан яхши сотилмоқда, бироқ Mercedes, BMW, Cadillac, Volvo, Audi ва Lexus каби компанияларникидан ортда қолмоқда.