Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши сессияси бўлиб ўтади

Жамият 14 Октябрь 2016 2748

Тошкентда 18-19 октябрь кунлари Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

57 мамлакат аъзо бўлган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ушбу йирик анжумани бутун дунё журналистларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Сессияни ташкилотга аъзо, кузатувчи, мулоқот бўйича шерик ҳамда меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакатларнинг оммавий ахборот воситалари, қатор халқаро ахборот агентликлари, телеканаллар, матбуот ва интернет нашрлари ҳам ёритиб бориш истагини билдирган.  

Уларга кенг имконият яратиш мақсадида “Wyndham” меҳмонхонасида барча қулайликларга эга халқаро матбуот маркази ташкил этилди. Бу ерда  жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий техника – юқори тезликдаги интернет ва Wi-Fi алоқаси, электрон намойиш стендлари, компьютерлар, принтерлар, телефонлар ва бошқа кўп функцияли қурилмалар ўрнатилган. 

Ушбу замонавий матбуот маркази дунё жамоатчилигига сессия жараёни ҳақида жонли ва тўлақонли маълумот бериб боришга имконият яратади.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар