Wikileaks Клинтоннинг "Хитойни РҚМ билан қуршаб олиш" таҳдидини эслатди

Жаҳон 14 Октябрь 2016 9668
Фото: AFP

Wikileaks сайтида эълон қилинган ҳужжатларга кўра, АҚШ президентлиги учун демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон АҚШ давлат котиби бўлган вақтларда Хитойга таҳдид қилган. У расмий Пекин КХДР ядро дастурини тўхтатишга эришолмаса, "Хитойни ракеталарга қарши мудофаа тизимлари билан қуршаб олиш" фикрини илгари сурган. 

14 октябрь куни WikiLeaks сайти Ҳиллари Клинтон сайловолди кампанияси раҳбари Жон Подеста махфий хатларининг олтинчи қисмини эълон қилди. Унинг биринчи қисми 8 октябрда ошкор қилинган эди. 

Ассошиэйтед Пресс агентлигининг ёзишича, мактубларда Клинтоннинг норасмий нутқларидан иқтибослар келтирилган. Унинг Хитойга бағишланган қисмида Клинтоннинг давлат котибаси бўлган вақтларда Хитой билан ўзаро манфаатлар тўқнаш келгани ҳақида сўз боради. 

"Биз Хитойни РҚМ ёрдамида қуршовга олмоқчимиз. Биз мазкур минтақада кўпроқ кемаларимизни жойлаштирамиз. Қани, Хитой бошла! Ё сизлар уларни назорат қиласиз, ёки биз ўзимиз ҳимояланишга тўғри келади", — дея Клинтоннинг 2013 йилдаги маърузасини келтирган ахборот агентлиги. 

Ўшанда, Клинтон хоним, агар КХДРнинг баллистик ракета синови муваффақият қозонса, бу нафақат АҚШнинг Тинч океанидаги иттифоқчилари хавфсизлигига раҳна солиши, "аслида улар Ҳавайи ороллари ва назарий жиҳатдан ғарбий соҳилларга ҳам етиши мумкин"лиги ҳақида сўз юритган эди.  

2016 йил сентябрида Клинтон, ХХР раҳбарияти Пхеньян маъмуриятига ядро қуролидан холи бўлиш борасида босим ўтказмаса, узоқ шарқ минтақасида РҚМ тизимларини кўпайтириш билан расмий Пекинга яна бир бор таҳдид қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг кўплаб босим ўтказиш воситалари бўлиб, америкаликлар улардан Россия, ХХР ва КХДР норози бўлишига қарамай фойдаланишда давом этади. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар