14 октябрь куни Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) мусобақалари тақвимидан жой олган “Tashkent Challenger – 2016” анъанавий халқаро турнирининг финал баҳси бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ва унинг шериги — россиялик Михаил Елгин Tashkent Challenger—2016 нинг жуфтлик беллашувларида ғолиб бўлди. 

Финалда мазкур жуфтлик германиялик Андре Бегаманн ҳамда ҳиндистонлик Леандер Паэсни мағлуб этишга муваффақ бўлди — 6:4, 6:2.
Маълумот учун: Истомин Tashkent Challenger—2015 мусобақасининг яккалик беллашувларида бош совринга эга чиққанди. У бугун — 15 октябрь куни Tashkent Challenger—2016 нинг ҳам финал ўйинида иштирок этиб, мазкур мусобақани учинчи бор ютиб олишга ҳаракат қилади.