АҚШ ва Эфиопия олимлари глобал исиш Африканинг энг иссиқ мамлакатларидан бирида нималарга олиб келиши мумкинлигини ўрганиб чиқишди ҳамда уни қишлоқ хўжалиги ва гидроэнергетиканинг "гуллаб-яшнаши" кутаётганини аниқлашди. Climatic Change шу ҳақда мақола чоп этди

Тадқиқотчилар ўртача ҳароратнинг 1-2 даражага ўсиши Эфиопияга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида иқлимий ва гидрологик моделлардан фойдаланишди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатдаги ёғингарчиликнинг умумий миқдори 20-30 фоизга ошади. Ёмғирлар мавсумида ёғингарчиликнинг ошиши билан бирга ҳозирги қуруқ мавсумда ҳам вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб туриши кутилмоқда. 

Тадқиқотчилар берган маълумотларга кўра, ёғингарчиликнинг кўпайиши Эфиопияда бир йилда икки марта ҳосил олиш имконини яратади (ҳозирча йилда бир марта ҳосил олинади). Назарияга асосланган тахминлар ёғингарчилик миқдорининг кескин ошиши Эфиопияни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи экспортёр-мамлакатга айланишига ишора қилади. Бу жуда муҳим, чунки у ерда дунёдаги энг йирик - 5,25 гигаваттли ГЭС қурилмоқда.