Эрдўған Мўсулни штурм қилишга қўшин юборишга ваъда берди

Жаҳон 15 Октябрь 2016 7490
Фото: Liu Ying / Xinhua / Zumapress / Globallookpress.com

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича операцияда иштирок этмоқчи эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Агар Бағдод ва Вашингтон турк ҳарбийларининг ёрдамидан воз кечса, Эрдўған "Б режа"ни амалга оширишга ваъда берди. Бу режа нимадан иборатлигини Эрдўған ошкор қилмаган.

13 октябрда Эрдўған матбуот котиби Иброҳим Қалин Анқара Мўсулни озод қилиш бўйича операциянинг салбий оқибатлари – юз минглаб қочқинлар Туркия чегарасига ёпирилиши мумкинлигидан хавфсираётганини айтганди. У Мўсул учун жангда катта роль курд тузилмаларига берилаётганидан норозилик билдирган. Қалиннинг айтишича, унинг давлатида Ироққа нисбатан ҳеч қандай яширин режалар йўқ.

29 сентябрда БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарининг Ироқдаги вакили Бруно Гедде Мўсулни озод қилиш гуманитар фалокатга олиб келиши, қочқинлар сони эса миллионга яқинни ташкил қилиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Мўсул Ироқнинг йириклиги бўйича иккинчи шаҳри бўлиб, у 2014 йилдан бери ИШИД назоратида қолмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар