Ирландияда меҳмон жамоа 13 дақиқада 4та жавоб тўпи киритиб, енгилди

Спорт 15 Октябрь 2016 4249
Фото: Twitter.com/WexfordYouthsFC

Хабарларга кўра, Ирландия чемпионатининг 31-турида ажойиб футбол ўйини бўлиб ўтган. Унда, меҳмонлар жамоаси 13 дақиқада 4та жавоб тўпи киритганига қарамай, мағлубиятдан қутила олмаган. 

Ўйин "Уэксфорд Ютс" ва "Голуэй Юнайтед" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган. 14 октябрда "Уэксфорд"нинг ўз майдони "Феррикарриг Парк"да ташкил этилган учрашув мезбонларнинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. 

Қайд этилишича, "Уэксфорд" ўйин давомида устунлигини намойиш этган ва биринчи таймда 3та ҳамда иккинчи таймнинг дастлабки 7 дақиқасида яна 2та гол киритган. Айни шу паллада, ўз ғалабаларига ишонган футболчилар ўйин тизгинини рақибларига бериб қўйгани уларга қимматга тушиши мумкин эди. "Голуэй Юнайтед" ажойиб ирода намойиш этиб, 61-дақиқадан 74-дақиқагача 4та жавоб тўпи киритишган ва мезбонларнинг ҳамда ғалабадан сармаст маҳаллий мухлисларнинг ҳушини жойига келтириб қўйган. Шундай бўлса-да, "Уэксфорд" катта қийинчилик билан ҳисобни сақлаб қолишнинг уддасидан чиққан. 

Бироқ, ушбу ғалаба 22 очкога эга "Уэксфорд"га турнир жадвалининг охиридан битта олдинги 11-ўринини тарк этишга имкон бермаган. "Голуэй Юнайтед" ҳисобида эса 37 очко бўлиб, 9-ўринда бормоқда. 

Кўпроқ янгиликлар