Канадада сайёҳлар автобуси тўнтарилиши оқибатида 26 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда CBC телеканали хабар бермоқда.

Автобус Оттава яқинидаги Динбиг шаҳридан кетаётганда тўнтарилиб кетган. Оқибатда автобусдаги 50 йўловчидан 26 нафари жароҳат олган ва шифохонага етказилган. Маълум қилинишича, икки кишининг аҳволи оғир.

Ҳозирча автобуснинг тўнтарилишига нима сабаб бўлгани номаълум.

Полиция воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда.