Нарендра Моди: Икки янги дўстдан бир қадрдон яхши

Жаҳон 15 Октябрь 2016 9867
Фото: Twitter/MIB India

Ҳиндистоннинг Гоа штатида Россия давлат раҳбари Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Шундан сўнг, давлат ва ҳукумат раҳбарлари ОАВ учун матбуот анжумани ўтказишди. 

Нарендра Моди ўз баёнотини "икки янги дўстдан эски қадрдон яхши", деган рус мақоли билан бошлаган.

"Ҳиндистон ва Россия ўртасидаги музокаралар, бизнинг алоқаларимизга аниқ йўналиш,  янада кучлироқ туртки беради", - деган ҳинд ҳукумати раҳбари. У, ўзаро мулоқотни кенг қамровли ва фойдали бўлганини қайд этган. 

Моди бу сафарги учрашувда эришилган келишувлар орасида, 200та Ка-226Т вертолётларини биргаликда ишлаб чиқариш бўйича келишувни ҳамда нефтгаз соҳасидаги алоқаларнинг ривожланишини алоҳида эътироф этган. 

Бош вазирнинг айтишича, томонлар иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ривожлантириш ва чуқурлаштиришни давом эттиради. 

Моди шунингдек, расмий Москва Ҳиндистоннинг халқаро терроризмга қарши курашини қўллаб-қувватлаётганини билдирган. 

Владимир Путин ва Нарендра Моди ўртасидаги музокаралар якунида жами 18та ҳужжат имзоланган ҳамда глобал тинчлик ва барқарорликка эришишга оид ёндашувлар бўйича қўшма баёнот қабул қилинган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар