ОАВ: Буюк Британия Германиядан зирҳли техникалар харид қилади

Жаҳон 15 Октябрь 2016 4703
Фото: upi.com

Буюк Британия зирҳли техникалари паркини 3 млрд фунт стерлинг (3,66 млрд АҚШ доллари) эвазига янги техникалар билан бойитмоқчи, деб ёзмоқда The Times нашри. Маълумотларга кўра, Британия янги жанговар транспорт воситаларини Германиядан харид қилади.

Газетанинг ёзишича, Британия ҳарбий мулозимлари тахмин қилганларидек, Brexit жараёни туфайли фунт стерлингнинг қадрсизланиши янги қурол-яроғлар ишлаб чиқиш лойиҳаларини ортга суриш ёки бекор қилишга олиб келади. Нашр манбаларининг айтишича, Британия мудофаа вазирлиги жами 800 дона пиёда жанговар машинаси (ПЖМ - БМП) харид қилмоқчи.

Қайд этилишича, ушбу режани амалга оширишда тендер ўтказиш бекор қилинган. 

Кўпроқ янгиликлар