Ҳарвард университети ва Россиянинг квант маркази (РКМ) олимлари олмослар асосида янги турли квант компьютерининг элементини яратишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда Science илмий журнали хабар қилади.

«Бундай олмослар етарлича оддий ва ишонарли квант компьютерларини яратиш учун яхши асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Улар оптик квант тармоғи, ўта сезгир сенсорлар учун элемент сифатида ишлаши мумкин», — деди тадқиқот ҳаммуаллифи Денис Сукачев.

Физиклар илк бор атом кремний билан "боғланган" олмослар асосидаги кубит ва оптик транзисторни яратишди. Бу эса квантли криптография учун ўрнатиш имконини кенгайтиради.

Профессор Михаил Лукин бошчилигидаги олимлар гуруҳининг фикрича,  уларнинг тадқиқоти ҳозирги кунда квант компьютерларини яратиш учун энг машҳур ечимлардан бири бўлган муқобил кубит ҳисобланади. 2016 йилнинг сентябрь ойи охирида D-Wave Systems компанияси Сан-Францискодаги анжуманда суперўтказувчи кубитлар асосидаги  компьютерни тақдим этди.

Кубитлар — квант компьютер учун ҳисоблаш элементлари саналади. Улар компьютерларга бир такт ичида кўплаб ҳисоблашларни амалга оширишга имкон беради.