«Роснефть» 10 йил давомида Ҳиндистонга 100 млн тонна нефть етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Россия президент Владимир Путин Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Нарендра Моди билан ўтказган учрашуви сўнггида маълум қилди, дея хабар қилмоқда «Интерфакс».

«Роснефть 10 йил мобайнида Ҳиндистонга 100 млн тонна нефть экспорт қилмоқчи, «Газпром» йилига 2,5 млн тонна суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномани бажаришни бошлади», — деган Россия раҳбари. 

У шунингдек, Россия 2016 йил биринчи ярим йиллигида Ҳиндистонга 2 млн тонна кўмир етказиб берганини маълум қилган.