Россия ва Хитой раҳбарлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди

Жаҳон 15 Октябрь 2016 8956
Фото: e-gorlovka.com.ua

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин Гоада бўлиб ўтаётган БРИКС саммити вақтида Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Путин матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

"Россия президенти ва Хитой раиси Сурия ишлари бўйича фикрлар алмашишди. Путин хитойлик ҳамкасбини у ердаги воқеалар ривожидан хабардор қилди", деб айтди Песков.

Песковнинг айтишича, мулоқот вақтида икки томоннинг "террорчиликка қарши курашиш зарурлиги борасида фикрлар ўхшашлиги" қайд қилинган. Бундан ташқари, Ўрта Осиё ишларига ташқи кучларнинг аралашувига йўл қўйиб бўлмаслигини муҳокама қилишди. Етакчилар Ўрта Осиё ҳудудига халқаро террорчиликнинг киришига қарши ўзаро ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидлаб ўтишди. 

Песковнинг таъкидлашича, Путин ва Си Цзиньпин шунингдек Корея яриморолидаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтишди ва у ерда ядровий қуролсизлантириш ўтказиш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар