Буюк Британия Қироллик флоти Россия Федерацияси Шимолий денгиз флоти таркибидаги «Адмирал Кузнецов» авиаташувчи кемасини Ўрта ер денгизининг Сурия соҳилларига сафарбар этгани ҳақидаги хабарлардан кейин юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилди.

Daily Mail нашри маълумотига кўра, британияликлар Россия кемалари Буюк Британия қирғоқларидан 1 милья масофадан ўтиши ҳамда Шотландия шимолида амалиётлар ўтказишини кутмоқда.

The Times нашрининг аниқлик киритишича, Россия кемалари Буюк Британия қирғоқлари бўйлаб ҳаракатланишида қиролликнинг 2та кемаси - «Дункан» ва «Ричмонд» навигатор сифатида жалб этилади. Шунингдек, НАТО самолётлари руслар кемаларининг ҳаракатланишини кузатиб боради.