Шол бўлган америкалик сунъий қўл билан ҳис эта бошлади

Жамият 15 Октябрь 2016 4857
Фото: UMPC

Америкалик олимлар ишлаб чиққан нейроинтерфейс шол инсонга протез ёрдамида нарсаларни ҳис қилиш имконини берди. Тизимни синовдан ўтказиш учун автоҳалокатда умуртқа поғонасининг бўйин соҳасида жароҳат олгани сабаб барча ҳаракат аъзолари шол бўлиб қолган киши таклиф этилган. Ушбу синов натижалари Science Translational Medicine журналида чоп этилган.

Сунъий қўлга сезгини бағишловчи тажриба интерфейсларининг аксарияти периферик нервларга уланади. Машғулотлар чоғида бошмияда янги нейронал алоқалар ҳосил бўлади. Бу ўз навбатида, сунъий қўл сигналларини мия томонидан ҳис қилинишига олиб келади. Бироқ, бу сезгилар табиийсидан нина санчишга ўхшашлиги билан фарқланади. Бу каби интерфейслар мия пўстлоғидаги нерв томирлари билан периферик алоқани узилмаслигини талаб қилади ва орқа мия ёки нейродегенератив беморларга тўғри келмайди. 

Питтсбург ва Чикаго Университетлари ходимлари эса, бевосита бошмия пўстлоғига уланувчи сезувчи интерфейсни ишлаб чиқишга муваффақ бўлишган. Улар тизимни синаб кўриш учун 2004 йилда автоҳалокатга учрагани сабаб батамом шол бўлиб қолган 28 ёшли Натан Коуплендни таклиф қилишган. 

Олимлар МРТ ва магнитли энцефалография ёрдамида Коупленднинг соматосенсорли пўстлоғининг зарурий қисмини аниқлаб олишган. Шундан сўнг, бир неча ой мобайнида турли бирикмали заиф электр импульслар берилган. Шундан сўнг, интерфейс Жонс Хопкинс университетида ишлаб чиқилган робот протез қўлга уланган. 

Мослашув ва машғулотлар давридан сўнг, Коупленд деярли 100 фоиз ҳолатларда протез қўлнинг ҳар бир бармоғига тегинишни ҳис қилган. Унинг сўзларига кўра, баъзан ҳислар электр токи ёки босимга ўхшаб кетади, аммо кўп ҳолларда у табиийга ўхшаш тегиниш ва сиқишни сезган. Аммо, ҳозирча, протез қўл ҳароратни сезмаган. 

Олимлар синовнинг навбатдаги босқичида сезги тизимини аввалроқ ишлаб чиқилган ва протезни бошқариш имконини берадиган нейроинтерфейсга улаб кўришмоқчи. Бундан кўзланган мақсад, имконқадар табиий қўл функцияларини бажара оладиган сунъий қўлни ишлаб чиқишдир. Бироқ, олимларнинг айтишича, бунинг учун ҳали кўп ишлаш талаб этилади. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар