Америкалик адмирал АҚШнинг янги эсминецини Бэтмен кемасига қиёслади

Жаҳон 16 Октябрь 2016 5960
Фото: AP

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари таркибига энг янги ракета эсминеци Zumwalt киритилди. Бу билан боғлиқ тантанали маросим 15 октябрда бўлиб ўтди. Маросимда АҚШ Тинч океани қўмондонлиги раҳбари адмирал Гарри Харрис ҳам иштирок этди. У ўз нутқида Zumwalt’ни Бэтмен кемасига қиёслади. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда

"Агар Бэтменда ҳарбий кема бўлганда, у Zumwalt бўларди", деб айтди Харрис.

"Бизнинг президент ва америка халқида хавфсизликка чанқоқлик бор экан, менда бу хавфсизликни таъминлайдиган нарсаларга очофатларча иштаҳа бўлади", деб қўшимча қилди Харрис.   

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари вазири Рэй Мабус янги кемани АҚШнинг ҳарбий-денгиз кемалари орасидаги "улкан сакраш" деб атади. Унинг айтишича, бу кема янги имконият ва тизимларга эга бўладиган янги синфдаги кемаларнинг биринчиси бўлади.

Янги кеманинг оғирлиги 15 минг тоннага яқинни ташкил қилади. Уни қуриш учун 4,4 млрд доллар сарфланган. Эсминец Иккинчи жаҳон ва Вьетнам урушлари қаҳрамони, адмирал Элмо Зумвалт номи билан аталган. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар