Буюк Британияда мамлакатнинг Европа Иттифоқини тарк этишини қўллаб-қувватловчи британиялик Brexit жараёнига қарши қўшниси билан муштлашув натижасида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Independent хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Грэҳем Дунн ўз қўшниси Дункан Китингга мамлакат тақдири масаласида келиб чиққан баҳс вақтида ҳужум қилган. У ўз рақибини соябон билан уриб, унинг уйини ёқиб юбормоқчи бўлган. Куннинг эртасига Китинг ўз уйида жонсиз ҳолатда топилган. Таҳлиллардан кейин унинг қонида меъёридан ортиқ алкоголь, метадон ва каннабис топилган.

Нашр маълумотига кўра, мунозара 25 июнь куни, яъни мамлакатда Brexit бўйича референдум ўтказилганидан 2 кун ўтиб рўй берган. Дунн ўз қўшниси Brexit тарафдори эканини билгач, унга ҳамла қилган. Дунн Китингни 15 дақиқа давомида қийноқларга солгани аниқланган. Уларнинг иккиси ҳам бу вақтда маст ҳолатда бўлган.

Суд Дуннга 4 йилу 5 ойлик қамоқ жазоси тайинлаган. Лекин суд уни қўшниси қотиллигида эмас, ўлимга олиб келган ҳужум уюштирганликда айблаган.