Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида БРИКСнинг саккизинчи саммити раҳбарлари биргаликда суратга тушгач, расман иш бошлади.

БРИКС етакчилари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР давлатлари раҳбарлари) 15 октябрь куни илк учрашувни ўтказганди.

Бугун тор доирадаги учрашувлар бошланди. 

Саммитнинг асосий мавзуси "БРИКС ҳамкорлиги - олдинга ҳаракатланиш йўли" бўлиб, саммит якунида "бешлик" кўринишида ҳамда Бенгал қўлтиғи давлатлари ташкилоти билан бирга "аутрич" кўринишида учрашувлар ўтказилади.

Саммит якунларига кўра, Якуний декларация, олдиндаги йил учун ҳаракатлар режаси қабул қилинади. Шунингдек, кўптомонлама ҳужжатлар, хусусан, БРИКС давлатлари банклари ўртасида ҳамкорлик қилиш, БРИКСнинг янги банкитни тузиш.

Ҳиндистон раҳбари анъанага кўра брифинг ўтказиб, саммит якунлари ҳақида журналистларга маълум қилади.