Ҳиндистонда жосусликда гумон қилиниб, 153та кабутар қўлга олинди

Жаҳон 16 Октябрь 2016 14328
Фото: Pakistan Defence

Ҳиндистон полицияси Кашмирда 150дан ортиқ кабутарни Покистон разведкасига ишлашда гумон қилиб қўлга олган. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар тарқатди.

Шубҳали юк машинаси чегара яқинида тўхтатилган. Унда ҳалқа тақилган ва пушти рангларга бўялган қушлар солинган қутилар топилган.

Ҳодиса Жамму ва Кашмир штатлари ҳудудида рўй берган. Ҳуқуқ тартибот органлари бу вақтда водийда шубҳали ҳаракатларни текшириш бўйича амалиёт ўтказаётганди.

Ҳозирда Ҳиндистон ҳуқуқ тартибот органлари бу қушлар Покистон чегараси орқали жосусликда фойдаланилгани бўйича гумонни текширмоқда.

Қушлар жуда ёмон шароитларда сақланган. Текширувлар якунида улар озодликка қўйиб юборилиши мумкин.

3 октябрь куни Ҳиндистон полицияси бош вазир Нарендра Модига таҳдидли мактуб элтаётган кабутарни ҳибсга олганди.

қуш Панжоб штатида, Покистон билан чегара яқинида аниқланган. Бу ерда жангарилар январь ойида Ҳиндистон ҳарбий базасига ҳужум уюштирганди. Полициячилар кабутарда «Моди, биз 1971 йилдаги одамлар эмасмиз. Ҳозир ҳар бир бола Ҳиндистон билан курашишга тайёр» деган матнли хат бўлган. Мазкур мактубга «Лашкар-и-Тоййиба» гуруҳи  муаллиф бўлгани тахмин этилган.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги муносабатлар террорчилар Кашмирдаги ҳинд ҳарбийларига ҳужум қилиб, 18 кишини ўлдирганидан сўнг мураккаблашди. Ҳиндистон томони бунда Покистонни айблади. Мазкур ҳодисадан сўнг назорат чизиғида бир неча бор отишмалар юз берди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар