ФИФА президенти Жанни Инфантино клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати форматига ўзгартириш киритмоқчи.

Амалдор бу турнир иштирокчилари сонини ҳам оширишни режалаштирган. Унинг таклифи бўйича иштирокчи жамоалар сони 7тадан 16тагача оширилиши мумкин.

Бундан олдинроқ, «Барселона» директорлари кенгаши шундай ташаббус билан чиқишганди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2005 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Бу турнир Қитъалараро кубок ўрнига жорий этилган.

Сентябрь ойида Жанни Инфантино терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати қатнашчилари сонини 32тадан 40 ёки 48тагача ошириш таклифини билдирганди. Бу масала йил охиригача ҳал этилиши керак.

Манба: Tribuna.uz