Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари шанба куни кечқурун ИШИД жангарилари назоратида бўлган Мўсул шаҳрига аҳолини тез орада ҳужум бошланишидан огоҳлантириб, варақалар ташлаган. Бу ҳақда CNN телеканалида хабар берилди.

"Ғалаба онлари келмоқда. Ироқ ИШИД ғоялари ёки бошқа исталган ғоядан озод бўлиши онлари келмоқда", дейилган варақалардан бирида.

Шаҳар халқига мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ободий шундай мурожаат қилган: "Биз Мўсулни озод қилишга ва ҳудудда хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлашга тайёрланмоқдамиз".

Ҳукумат шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва ўз уйларида қолиб, шаҳарнинг маълум ҳудудларига бормасликка чақирган.