«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо 17 октябрь куни АПЛ 8-тури доирасида «Ливерпуль»га қарши учрашувга тайинланган ҳакам Энтони Тейлор ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Мухлислар Тейлор Манчестерга яқин Уитеншоу шаҳардан бўлганига урғу қаратиб, унинг ушбу учрашувга тайинланганидан норозилик билдирганди.

«Менда бу борада ўз фикримга эгаман, аммо мени сўзларим учун кўп марта жазолашган ва шу сабабли ўзимни тияман.

Менимча мистер Тейлор жуда яхши ҳакам, аммо кимлардир унга босим ўтказмоқда. Менимча энди у шу босим остида ўйинда ишлаши, яхши ҳакамлик қилиши жуда қийин бўлади», — дея Моуриньонинг сўзларини келтирган Goal.

АПЛ ҳакамлари қайси жамоаларга мухлислик қилади?