ОАВ: Brexit’дан чиқиш кампанияси етакчиси бўлган Борис Жонсон аввалига ЕИда қолиш тарафдори бўлганди

Жаҳон 16 Октябрь 2016 3522
Фото: AFP

Буюк Британия ташқи ишлар вазири, Brexit тарафдорларидан бири Борис Жонсон Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш бўйича кампаниядан икки кун аввал газета учун Европа Иттифоқи билан бирга бўлишнинг фойдали эканлиги ҳақида мақола ёзган, деб хабар бермоқда Sunday Times.

"Жонсоннинг Британияни Европа Иттифоқида қолишга чақирувчи махфий мақоласи чоп этилди. Ташқи ишлар вазири бўлишдан аввал Brexit’ қўллаб-қувватлаш кампаниясига етакчилик қилган одам "Британия – буюк давлат, дунё кучи. Дунё ва Европа учун у Европа Иттифоқи билан яқиндан бирлашса фойдали бўлади", деб айтган. Жонсон шунингдек Brexit иқтисодий силсилаларга, Шотландиянинг мустақиллигига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Ва у буни Британия Европа Иттифоқидан чиқиши кераклигини айтишидан икки кун аввал айтган", деб таъкидламоқда нашр.

Жонсон газеталардан бирига Европа Иттифоқида қолишни қўллаб-қувватловчи мақола ёзгани бундан аввалроқ ҳам маълум бўлган, бироқ унинг матни 16 октябрдагина чоп этилди. Сиёсатчининг фикри тез ўзгарувчанлигини кўрсатувчи бу мақола ОАВда шов-шув келтириб чиқарди.  

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар