«Манчестер Юнайтед»нинг франциялик яримҳимоячиси Поль Погба ўзининг Златан Ибраҳимович билан дўстона муносабати ҳақида гапирди.

«Златан мен учун катта оғам каби. Унда ғолиблик менталитети мавжуд, у буюк футболчи. У «Манчестер Юнайтед» учун жуда муҳим футболчи ҳамдир.

Менинг жамоага мослашишим учун вақт талаб этилди. Менинг трансферим қийматими? Бу туфайли босим остида қолмадим. Энг асосийси жамоам ва унинг ғалабалари. Мен ғалаба вақтида ҳам, мағлубият вақтида ҳам жамоам билан бирга бўламан», деди Погба Telefoot эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Поль Погба ва Златан Ибрҳаимович ёзги трансферлар вақтида «МЮ» аъзосига айланишди. Швециялик футболчи клуб билан эркин агент сифатида 1 йиллик шартнома тузди. Погбани эса «Ювентус»дан 105 миллион евро эвазига харид қилишди ва у футбол тарихидаги энг қимматбаҳо футболчи сифатида қайд этилди.

Погба АПЛнинг жорий мавсумида 6 учрашувда майдонга тушди ва битта гол урди.

Манба: Tribuna.uz