"Реал" кетма-кет тўрт дурангдан кейин, "Бетис"ни мағлуб қилди

Спорт 16 Октябрь 2016 6332
Фото: RealMadrid.com

Испания чемпионатининг 8-турида "Реал" сафарда "Бетис"га қарши майдонга тушди. Учрашувда мадридликлар катта устунликга эга бўлишди ва рақиблари дарвозасини олти бор ишғол қилди. Дастлаб 4-дақиқада Рафаэль Варан учрашувдаги ҳисобни очди, - 0:1. Бироз ўтиб Карим Бензема "Реал"нинг баҳсдаги навбатдаги голини урди, - 0:2. 40-дақиқада эса Марсело гол урган бўлса, кейинчалик катта саҳнага Иско чиқди. Натижада, биринчи бўлимда "Реал" 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан танаффусга чиқиб кетди. 

Иккинчи бўлимда "Реал"нинг бироз эътиборсизлигидан Альваро Сехуда ўртадаги фарқни қисқатирди, - 1:4. Бу голдан бироз вақт ўтиб эса Иско ва Криштиану Роналду ҳам "Бетис" дарвозасига йўл топа олишди ва якунда "Реал"нинг 6:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса  қўшди. 

Испания чемпионати, 8-тур
Бетис – Реал Мадрид 1:6 (0:4)
Голлар: 
0:1 – 4 Варан, 0:2 – 31 Бензема, 0:3 – 39 Марсело, 0:4 – 45 Иско, 1:4 – 55 Сехудо, 1:5 – 62 Иско, 1:6 – 78 Роналду. 
Бетис – Адан, Манди, Дурмиси, Пиччини, Пеццелья, Брашанац (Зозуля, 46), Петрос, Мартен (Себальос, 67), Санчес, Рубен Кастро, Алегрия (Сехудо, 46).
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Варан, Ковачич (Васкес, 65), Кроос, Иско, Бэйл (Асенсио, 79), Роналду, Бензема (Мората, 75).
Огоҳлантиришлар: Иско (43), Пеццелья (49), Зозуля (77), Петрос (90).

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар