Таиланднинг марҳум қироли Пхумипон Адульдетнинг ягона ўғли Маха Вачиралонгкорн ўз отаси дафн қилингач, тахтга чиқади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Адульядетнинг дафн маросимига бир неча ой талаб этилади. Айни вақтда давлатни собиқ бош вазир, истеъфодаги генерал, 96 ёшли Прем Тинсуланон бошқариб турибди.

Таиланд қироли 13 октябрь куни 70 йиллик ҳукмронликдан кейин 89 ёшида вафот этди. Мамлакатда 1 йиллик мотам эълон қилинган.