«Реал» бош мураббийи Зайнидин Зидан Испания чемпионатининг 8-тури доирасида «Бетис»га қарши ўйин (6:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида
Кетма-кет 4та дурангдан кейин шундай ўйин ўтказганимиздан хурсандман. Бугун фаол ҳаракат қилишимиз керак эди. Бугунги кунда кучсиз жамоалар йўқ. Биз ўйинни кучли бошладик. Шундай ўйнаганимизда рақибларга қийин бўлади.

Иско ҳақида
У ўзини жуда яхши кўрсата олди. У иккита гол урганидан хурсандман. Унинг ишидан ва ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Дуранглар серияси ҳақида
Умид қиламан, бу бошқа такрорланмайди ва биз ўйин бошидан фаол ҳаракатланишни бошлаймиз.

Рақиблар ҳақида
Бошқа рақиблар қандай ўйнаётганига аҳамият бермаймиз. Биз ҳар бир ўйинда ўз ишимизни бажаришимиз ва тўла куч билан ҳаракат қилишимиз керак.

Роналду ҳақида
Мен ундан хавотирда эмасман. У ҳамиша гол уришни истайди. Бу нормал ҳолат. У бошқа футболчиларга ижобий кайфият улашади. Бу муҳим. У гол урганидан хурсандман.