«Барселона» бразилиялик ҳужумчиси Неймар билан шартномани узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда жамоанинг расмий твиттери орқали хабар қилинган.

Келишув 5 йилга мўлжалланади. Томонлар бу шартномани 21 октябрь, жума куни имзолайди. Келишувнинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмаган.

Бугун «Барселона» аргентиналик ҳимоячиси Ҳавьер Маскерано билан шартномани 2019 йилнинг ёзига қадар узайтирди.

Бразилиялик футболчи «Барселона» сафида 2013 йилдан буён ўйнамоқда. Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи кўк-анорранглилар жамоаси сафида 8 учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урган. У Рио-де-Жанейрода ўтган 2016 йилги Олимпия ўйинларида Бразилия олимпия терма жамоаси билан олтин медалларга эга чиққанди.