Бразилиянинг Боа-Виста шаҳридаги қамоқхонада якшанба куни рўй берган исён туфайли камида 25 нафар маҳбус ҳалок бўлган. Бу ҳақда Рорайма штати полициясига асосланиб РИА Новости хабар берди.

Тартибсизликлар қамоқхонага маҳбусларнинг қариндошлари киритилган вақтда бошланган, бу вақтда қамоқхонага яқинларини зиёрат қилиб келган 100 нафар киши гаровга олинган.

Folha de Boa Vista нашрининг ёзишича, исён қамоқхонадаги икки гуруҳ, Рио-де-Жанейро ва Сан-Паули вакилларидан иборат гуруҳларнинг зиддияти сабаб бўлган.

Ҳукумат қамоқхонага тартибсизликларни бостиришга мўлжалланган махсус полиция отрядларини юборган. Кечга яқин полициячилар қамоқхона биносига киришган ва исённи бостириб, гаровдагиларни озод қилган.