Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Сурия ва унинг иттифоқдошларини Халқаро жиноят суди олдида жавоб беришга чақиради. 17 октябрда Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу банд Люксембургдаги учрашув натижаларига кўра қабул қилинадиган лойиҳада бор.

Таъкидланишича, ташқи ишлар вазирлари Ҳалабнинг шарқий қисмидаги вазиятнинг "фалокатли тарзда авж олганини" қораламоқчилар ва тинч аҳоли ва шифохоналарга берилаётган зарбаларни ҳарбий жиноятларга тенглаштирмоқчилар.

Бундан ташқари, улар Сурияда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва гуманитар ёрдамни етказишни таъминлашга чақирадилар. Шунингдек, вазирлар Суриядаги ихтилофни тартибга солиш бўйича музокараларга Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могеринини қўшишни таклиф қилишади.

Охирги ойларда Ҳалабдаги вазият ўта кескинлашиб кетди. АҚШ Россияни тинч аҳолини ва қуролланган мухолифатни бомбардимон қилишда айблаб келмоқда. Дамашқ ва Москва эса ўз навбатида зарбалар фақатгина террорчиларга берилаётганини айтмоқда ва Вашингтонни ўртамиёна мухолифат отрядларига таъсир кўрсатишга қодир эмасликда айбламоқда.