ФИФА ЖЧ-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлар учун тақиқ қўллади

Спорт 17 Октябрь 2016 11758
Фото: © РИА Новости

ФИФА 2018 йилги мундиал учрашувлари ўтказиладиган стадионларда рок-концертлари ўтказилишини тақиқлади.

AP хабарига кўра, турнирнинг илк учрашуви ўтказиладиган кунга 2 ой вақт қолганида Россиядаги мундиал учун тайёрланган стадионларда футболга оид бўлмаган маросимларга рухсат берилмайди. Бундан мақсад стадионлар чими ҳолатини юқори ҳолатда сақлаб қолиш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2016 учрашувлари бошланишига 1 ой вақт қолганида Марсель шаҳридаги стадионда AC/DC гуруҳи концерти ташкиллаштирилган, Франция терма жамоаси Дидье Дешам «Велодром» ўйингоҳи ҳолатини «даҳшатли» деб атаганди. Натижада майдонда қисқа муддатда газон алмаштирилди.

Хабарда айтилишича, ФИФА чемпионат учун тайёрланган 12 стадионда турнир бошланишига 1 ой қолганида машғулотлар ва йиғинлар ўтказилишини ҳам тақиқлаши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар