Грецияда полиция ва муҳожирлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди

Жаҳон 17 Октябрь 2016 4231
Фото: Twitter/ToChangeEverything

16 октябрь, якашанба куни Ореокастро шаҳри яқинидаги лагерда грек полицияси ва муҳожирлар ўртасида тўқнашув рўй берди. Бу ҳақида полициядаги манбасига таяниб, "Francе press" маълум қилди

Бир неча ўнлаб муҳожирлар иштирокидаги норозилик намойишини тарқатиш учун полиция шовқинли гранаталарни қўллади. Агентлик маълумотларига кўра, муҳожирлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига тошлар отишган, чиқинди қутиларини ёқиб юборишган. Охир-оқибат полиция тартиб ўрнатишга муваффақ бўлган. 

Муҳожирлар лагери яқинидаги норозилик акцияси суриялик қочқинлар иштирокидаги ЙТҲдан кейин бошланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўтиб кетаётган автомобиль суриялик 35 ёшли аёл ва унинг 10 ёшли қизини босиб кетган, бундан ташқари яна бир бола жароҳат олган. Машина бошқарувида бўлган кекса ҳайдовчи қўлга олинган. 

Муҳожирлик инқирози бошланган вақтдан бери Греция орқали тахминан 1,5 миллион қочқин ва муҳожир Европага ўтган. Жорий йилнинг февралидан миграция "болқон йўли" ёпиб қўйилган ва бунинг натижасида 60 минг киши Грецияда блокланиб қолган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар