Хитой жануби-ғарбидаги Юаньян уездида юз берган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Воқеа 16 октябрда маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида Юньнань вилоятининг Юньнань уездидаги савдо ҳудудида юз берган. Портлаш яқин атрофдаги бир нечта дўкон ва турар жой биносига турли даражада шикаст етказган. Жароҳатланганлар шифохонага етказилган.

Полиция теракт версиясини истисно қилди. Воқеа тергов қилинмоқда.