Кечки дайжест: 17 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон 17 Октябрь 2016 13056

Якунланиб бораётган 17 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Қонунчилик палатасига “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси киритилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан қонунчилик ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси киритилди.

>>>  Батафсил.

Самарқандда помидор комбайнда териб олинмоқда


Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Ғубдинтоғ қир-адирлари бағрида ташкил этилган «Мароқанд мева-сабзавот» фермер хўжалигида помидорлар комбайнда териб олинмоқда.

>>>  Батафсил.

Парламент «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади


Фото: Wikipedia

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш масаласи муҳокама этилди.

>>>  Батафсил.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” чипталарини онлайн харид қилиш мумкин


Фото: avialine.info

2016 йилнинг 18 октябридан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси авиачипталарни онлайн-бронлаш ва улар учун UzCard банк карточкалари воситасида ҳақ тўлаш бўйича хизматлар турини кенгайтиради.

>>>  Батафсил.

Давлат ташкилотлари ходимлари Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин


Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 7 октябрь куни «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатда туриш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

>>>  Батафсил.

Алишер Усмонов Россияга солиқ тўламайдиган бўлди


Фото: RIA

USM Holding хўжайини Алишер Усмонов Россиянинг солиқ тўловчиси мақомидан маҳрум бўлди, деб ёзмоқда Forbes журнали. Бу хабарни USM матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган. Россия солиқ қонунчилигига кўра, РФ солиқ тўловчиси ҳисобланиш учун мамлакатда камида олти ой истиқомат қилиш лозим.

>>>  Батафсил.

Тарихдаги энг ҳалокатли эпидемия сабаблари маълум қилинди


Фото: plo.vn

Нант университети (Франция) биологлари испан гриппининг нима учун кўп қурбонларни келтириб чиқарганини аниқлашди. Маълум бўлишича, бунга гемагглютининдаги (вируснинг ҳужайралар билан боғланиш хусусиятини таъминловчи оқсил)  биргина аминокислотани ўзгартирувчи мутация сабаб бўлган.

>>> Батафсил.

Сайёранинг икки ҳудудида кучли ер силкинишлари рўй берди


Фото: © Earthquake.usgs.gov

Папуа ва Янги Гвинеяга қарашли Британия оролида 6.9 баллик зилзила содир бўлди, деб хабар қилмоқда Рейтер ахборот агентлиги.

>>>  Батафсил.

АҚШда Руанда қироли Кигели V ҳаётдан кўз юмди


Фото: AP

Руанданинг сўнгги қироли Кигели V 16 октябрь, якшанба куни АҚШда 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақида собиқ монахнинг расмий сайтига асосланиб, "France press" хабар берди.

>>>  Батафсил.

КХДР АҚШга ядровий зарба бериш билан таҳдид қилди


Фото: «Hronika.info»

КХДР ҳукумати мободо америкаликлар Шимолий Кореяга қарши ядровий кучларини ҳаракатга келтиргудек бўлса, АҚШга қарши ядро зарба берилишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда шимол корейсларининг Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

>>>  Батафсил.

Абдурашид Дўстум толибонларнинг пистирмасига дуч келиб жароҳатланди


Фото: Caren Firouz / Reuters

Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг биринчи ўринбосари, Афғонистон Миллий исломий ҳаракати партияси раиси ва Афғонистон туркий миллатлар раҳбари, генерал Абдурашид Дўстум «Толибон» ҳаракати жангарилари қўйган пистирмага тушиб қолган ва жароҳатланган.

>>>  Батафсил.

Манба: Ал-Бағдодийни Мўсулга ҳужум бошланиши арафасида қутқариб олиб кетишди

Название

Мўсулга авиазарбалар берилиши бошланишидан бир неча дақиқа олдин шаҳардан ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий қутқариб олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда Ироқ хавфсизлик хизматидаги манбага асосланиб РИА Новости хабар берди.

>>>  Батафсил.

Грецияда полиция ва муҳожирлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди


Фото: Twitter/ToChangeEverything

16 октябрь, якашанба куни Ореокастро шаҳри яқинидаги лагерда грек полицияси ва муҳожирлар ўртасида тўқнашув рўй берди.

>>>  Батафсил.

АҚШда таниқли енгил атлетикачининг 15 ёшли қизини отиб кетишди


Фото: rsport

Енгил атлетиканинг спринтерлик масофасига югуриш бўйича 3 карра жаҳон чемпиони, америкалик Тайсон Гэйнинг 15 ёшли қизи жиноят қурбони бўлган, деб хабар қилган Ассошиэйтид Пресс агентлиги.

>>>  Батафсил.

Курд жангчилари Мўсул яқинида ҳужум бошлади


Фото: AFP

Курд «пешмерг» отрядлари (Ироқ Курдистони қуролли отрядлари) Ироқ ҳарбийлари билан мувофиқ ҳолда Мўсул яқинида кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлади.

>>>  Батафсил.

Ёрқин «учар ликопча» видеоси намойиш этилди

Rctestflight лақаби билан танилган видеоблогер октокоптерга 1000 ватт кучга эга Freefly Alta (саккиз пичоқли пичоқлар) LED чироғини ўрнатди.

>>>  Батафсил.

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Ботирали Мамажонов америкалик рақибини техник нокаутга учратди


Фото: instagram.com/mamajanov_77

14 октябрь куни Американинг Флорида штатида «Battle at the Bay 5» боксчилар шоуси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик Ботирали «Халк» Мамажонов (5−0−0, 3 КО) ҳам рингга кўтарилди.

>>>  Батафсил.

Италия футболида яна бир шов-шув: «Интер» мухлислари ва Икарди можароси

«Интер»нинг 40 нафар ашаддий мухлисидан иборат гуруҳ Италия чемпионатининг 8-тури доирасида  «Кальяри»га қарши кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган учрашувдан кейин жамоа ҳужумчиси Мауро Икардини уйига қайтаётганида таъқиб қилиб, унинг автомобилига ташланишган.

>>> Батафсил.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар