Юрген Клопп бугун «Энфилд»да бўлиб ўтадиган учрашув олдидан матбуот анжуманида фикрларини билдириб ўтди.

«Улар юқори савияли футболчиларни таркибда жамлашган. Ўз-ўзидан маълумки, жамоа ўтган йилдагига қараганда анча кучайди. Бошқача гап айтишни истардим, аммо афсуски бугун Ливерпулга Манчестердан анчагина кучли рақиб келади.

Улар футбол нималигини, уни қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши тушунишади; улар тажрибали футболчилар ва керакли вақтда ўз савияларини намойиш қила олишади. Улар ғалаба учун бор куч билан ҳаракат қилишлари ҳам шарт эмас, жуда тажрибали ва камроқ тажрибали жамоалар ўртасидаги фарқ шунда сезилади. Тажрибаси камроқ жамоалар ўз салоҳиятларини кўрсатиб бериш учун жуда яхши ўйнашлари керак бўлади. Кўпроқ тажрибага эга бўлган жамоалар эса ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатмаганида ҳам ғалабага эриша олади. Бугунги рақибимизнинг таркибида рақобатбардош футболчилар йиғилган, улар орасида ғолиб футболчилар бор. Лекин бу дегани улар бугун ҳам албатта ғалаба қозонади дегани эмас, бу уларда имконият борлигини англатади. Биз бугун жуда яхши ҳимояланишимиз керак.

Лекин бу деганим, ўз йигитларимга бориб, „Улар жуда тажрибали футболчилардир, эҳтиёт бўлинг“ дейишимни англатмайди. Мен бу билан улар ўз ҳудудларида қандай ўйнаши, биз ўз ҳудудимизда қандай ўйнашимиз кераклигини англатади. Биз ўз имкониятларимиздан фойдаланишимиз керак. Мен ҳозир улар бизга қарши қандай тактика қўллашини билмайман, бу ҳамиша таҳлилда муаммолар туғдиради.

Биз эса ўз услубимизда ўйнаймиз, биз бу услуб омад келтиришига ишонамиз», деган мураббий.