«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатининг 8-турида «Ливерпуль»га қарши кечадиган ўйин олдидан рақиблар мураббийи Юрген Клоппнинг ўйин вақтида бажарадиган ҳаракатларига эътибор қаратди. У рақиблар мураббийини ўйин вақтида ҳаддан ташқари ҳиссиётларга беришда айблаган.

«Мен майдон четига керакли кўрсатмаларни бериш учун бораман, қўлимни уёқдан-буёқа силташ учун эмас», – деган Моуриньо.

Бу португалиялик мутахассининг Клопп жамоасига қарши тўртинчи учрашуви бўлади. 2013 йилда ЕЧЛ ярим финалида Моуриньо «Реал» билан Клопп бошқарувидаги Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига ютқазганди (1:4, 2:0). Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида эса «Ливерпуль» «Челси»ни 3:1 ҳисобида енгган, Моуриньо иккинчи мавсумгача қолмаганди.

«Ливерпуль» – «МЮ» баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 23.55да бошланади.

Манба - Tribuna.uz