Россия АҚШнинг янги санкциялар киритиш борасидаги таҳдидларини жавобсиз қолдирмайди, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Вашингтоннинг санкцион сиёсати муаллифлари улар манфаатлари томонидан ҳеч қандай натижа бўлмаётгани, Россияга нисбатан исталган душманларча ҳаракат жавобсиз қолмаслигини англашлари учун анча вақт ўтди", деб айтди Рябков.

Рябковининг айтишича, "Вашингтондан оқиб келаётган ва бир кунга ҳам тўхтамаётган таҳдидлар" АҚШ заифлиги аломати ҳисобланади. 

Лондон ва Вашингтон Суриядаги вазият сабабли Россияга қарши янги санкциялар киритишга чақирмоқда. 16 октябрда АҚШ давлат котиби Жон Керри бу масала бўйича яқин орада қарор қабул қилиниши маълум қилди. 

Ўз навбатида Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон АҚШ ва Европани Москва Суриядаги ҳарбий кампаниясининг "оқибатларини ҳис қила оладиган" иш тутишга чақирган.