«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз ўз собиқ жамоасининг АПЛ 8-турида «Ливерпуль»га қарши «Энфилд» ўйингоҳида кечадиган учрашуви олдидан фикрларини билдириб ўтди.

«Агар бу ўйинга ставка қўйишга тўғри келганда, мен „Ливерпуль“ни танлаган бўлардим. Моуриньо „Манчестер Юнайтед“да ҳеч қачон таркибни танлай олмаяпти. „Челси“да унда 13-14 нафар футболчи бўларди ва у ҳар сафар шу футболчиларни майдонга ташларди. У Лига Кубогида ёки бошқа кичик турнирларда ҳам асосий таркиб футболчиларига дам беришни хаёлига келтирмас эди. „МЮ“да барчаси тикланиш жараёнида – бу муайян вақтни талаб қилади. Ҳозирча уларда жамоани ғалаба сари етаклайдиган футболчи йўқ.

„Ливерпуль“ ҳақида нима дейман?  Клопп ўз йўлини топиб олган, у жамоага қандай футбол ўйнашни белгилаб берган. Уларнинг ўйини тез ҳаракат қилиб, тўпни рақибдан тезлик билан тортиб олишга қаратилган. Менда „Ливерпуль“ ҳимояси бўйича баъзи шубҳалар мавжуд, лекин улар шу вақтгача бир неча кучли жамоалар билан ўйнашди ва қандай хавфли эканликларини кўрсатишди», — деган Скоулз.

Манба: Tribuna.uz