«Ўзбекистон ҳаво йўллари» йўловчиларга литий батареясида ишлайдиган портатив электрон қурилмаларни фақат ҳаво кемаси салонида қўл юки сифатида ёки ёнида олиб кетишни тавсия этади. Бу ҳақда миллий авиакомпания сайтида маълум қилинди

Ушбу тавсия Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти кўрсатмаларига мувофиқ ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида берилаётгани таъкидланган.

Шунингдек, мазкур қурилмаларни ҳаво кемаси бортида зарядлашга йўл қўймаслик, ушбу тавсияларга қатъий амал қилиш сўралган.