Жоли-Питтнинг собиқ тан соқчиси ўзини болаларнинг норасмий отаси деб атади

Маданият 17 Октябрь 2016 16293

Ҳолливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Брэд Питтларнинг собиқ тансоқчиси ўзини болаларнинг норасмий отаси деб атади. Бу ҳақида The Sun нашри маълум қилди. Марк Биллингем 18 ой давомида машҳур юлдузлар хонадонида  ишлаган. 

Манбада таъкидланишича, тансоқчи жуфтликнинг фарзандларига шу қадар яқинлашиб кетганки, ҳатто ўзини уларнинг норасмий отасидек ҳис қила бошлаган. 

"Мен Брэд ва Анжелина хавфсизлик хизматининг раҳбари эдим", - деб сўзлайди Биллингем. Унинг сўзларига кўра, Жоли-Питт жуфтлиги фарзандларининг ўғирланиш хавфидан жуда қўрққан. 

Фото:SPLASH NEWS

Тансоқчи Жоли-Питт жамоасининг оилага яқин бўлган кам сонли хизматчиларидан бири эди. "Мен доим улар билан яшардим. Болаларни истаган жойимга мустақил равишда олиб кетишим мумкин эди. Бошқа ҳеч кимга ижозат берилмасди", - дея таъкидлади у. 

"Мен сузишга ҳам уларни бирга олиб борардим. Моҳиятан олиб қаралса, мен уларнинг отаси эдим", - дея қўшимча қилди собиқ тансоқчи. 

Биллингем ўзининг 6 нафар фарзандига вақт ажрата олмаганлиги сабабли бу ишини тарк этган. Ҳозирда у Британиянинг SAS: Who Dares Wins дастури инструктори сифатида фаолият олиб бормоқда. 

Фото: XPOSURE

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар