АҚШ термоядро синтезида инқилоб ясади

Технология 18 Октябрь 2016 9924
Фото: Bob Mumgaard / Plasma Science and Fusion Center / MIT

Alcator C-Mod токамакасида ишлаган Массачусетс технология институти физиклари, плазманинг кузатувлар тарихидаги энг юқори босимига эришишнинг уддасидан чиқишди. Тадқиқотчилар Атом энергияси бўйича агентликнинг Япониядаги йиғилишида шу ҳақда маълум қилди, дея хабар қилмоқда Gizmodo сайти.

Токамак – тородиал камера бўлиб, у бошқарилувчи термоядро синтези учун зарур бўлган кўрсаткичларга эришишга мўлжалланган. Термоядро эса, анъанавий ядро энергетикасидан шуниси билан фарқланадики, бунда оғир ядро атомлари енгилларидан синтез қилинади. Бироқ, физиклар сўнгги 50 йил мобайнида энергия олишга етарли термоядро синтезини олишнинг уддасидан чиқа олмаётган эди. 

Токамак ичидаги атомлар тороидал магнит майдони билан ушлаб турилади. Улар 100 миллион даражагача қиздирилади. Бу эса, атомлар плазмасига айланади (протонлар ва электронлардан иборат «қайноқ шўрва»). Зарралар оғир атомларга айланиш учун бирикканида маълум миқдорда энергия ажралиб чиқади. Аммо, энергия катта миқдорда ва давомли бўлиши учун плазма барқарор бўлиши лозим. 

Олимлар атомлардан ташкил топган «шўрва»ни янада қуюқлаштириш учун ўта қудратли магнитлардан фойдаланишган. Натижада, плазма ичидаги босим шу пайтгача кузатилмаган икки атмосферага етган. Албатта, бу унинг барқарорлигини таъминлаш учун етарли бўлмаса-да, олимларнинг фикрича, бу рекорд энергетик самарали реакторлар йўлидаги илк қадамдир. 

Гарчи Alcator C-Mod тажрибадан сўнг бузилганига қарамай, эндиликда тажрибаларни давом эттириш учун агентликнинг Франциядаги ITER тажриба реакторидан фойдаланилади. 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6995 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18873 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44742 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46461 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 477 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2134 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2831 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3668 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4720 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1333 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар