Бабаян рус нашрига берган интервьюсида Элдор Шомуродовни алоҳида таърифлади

Спорт 18 Октябрь 2016 6884

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян «Чемпионат» нашрига берган интервьюсида мамлакатда маҳоратли футболчиларнинг янги авлоди ўсиб келаётганини ҳамда Ўзбекистон футболи тарихидаги энг иқтидорли жамоани бошқараётганини таъкидлади.

У «Бунёдкор» вакили ҳисобланган ҳужумчи Элдор Шомуродовга алоҳида тўхталган.

Рус журналисти мураббийдан терма жамоага ёшларни фаол жалб қилиши Ўзбекистонда иқтидорли авлод етишиб чиққани билан боғлиқлигини аниқлаштириш учун савол берган.

«Ҳақиқатан ҳам ҳозирда кўплаб ёш иқтидорли футболчилар етишиб чиқди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон — ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларининг доимий иштирокчиси. Мен ҳозир терма жамоага таклиф қилаётган футболчилар ушбу мусобақаларда иштирок этиб, яхши тажриба тўплашди. Масалан, ёшлар терма жамоамиз Янги Зеландиядаги жаҳон чемпионатида кучли саккизликка кирди. Бу яхши натижа, аммо, назаримда, жамоа ярим финалгача етиб бориши мумкин эди. Ҳозирда бу йигитлар ўз клубларининг етакчиси ҳисобланади. Улар доимий равишда Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида иштирок этишади. Бизда яхши ёш футболчилар кўп. 

Назаримда, Ўзбекистон футболи тарихидаги энг иқтидорли жамоани бошқаряпман. Аввалги авлод вакилларини ранжитиш ниятим йўқ, бу менинг шахсий фикрим. Ҳозирда таркибимизда Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Александр Гейнрих даражасидаги футболчилар бор ва улар атрофида жамоа қурилмоқда.

Шунингдек, Игорь Сергеев, Егор Кримец, Отабек Шукуров, Даврон Ҳошимов, Жавоҳир Соҳибов ва Элдор Шомуродов каби ёш футболчилар жамоага киришиб кетмоқда.

Шомуродовга алоҳида тўхталмоқчи эдим. Ҳозирда у терма жамоанинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Ўйлайманки, Элдор яқин орада жамоанинг етакчисига айланади. Элдор меҳнаткашлиги билан ажралиб туради. У жисмоний жиҳатдан бақувват, у дриблинг ишлатишдан чўчимайди. Унинг алдамчи ҳаракатлари — туғма иқтидор. Бу нарсани амалга ошира оладиган футболчилар кўп, аммо Шомуродов керакли пайтда дриблингдан фойдаланади ва шундан сўнг ўз вақтида узатма беради ёки дарвоза томон зарба беради. Ўйлайманки, келажакда у топ-футболчига айланади», – деган Бабаян.

У Шомуродовнинг ўз фаолиятини Европада давом эттириши эҳтимоллари ҳақидаги саволга жавоб берган.

«Ҳозирги кунда Осиё клублари катта молиявий имкониятларга эга. Араб жамоаларига ўтиб, у ерда ўйнаш мумкин. Афсуски, баъзида футболчилар ўзининг ривожланишидан кўра катта пулларни устун қўйишади. Лекин Шомуродов Европа жамоасига ўтишни ва у ерда ривожланишни истайди. Элдор тўғри фикрлаётганидан хурсандман. У ўз иқтидорини ривожлантириш ва ўсиш кераклигини тушунади», – деган мураббий.

Элдор Шомуродов Европага йўл олиши мумкин

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар