Сурия президенти Башар Асад рафиқаси Асма Асад бир неча йил ичидаги биринчи интервьюсини Россия телевидениесига берди, деб хабар бермоқда "Вести.Ru".

Асма Асад мухбир Анна Афанасьева билан суҳбатда ғарб ОАВ Суриядаги воқеаларни тўлиқ ҳажмда ёритмаётгани ва баъзи нарсалар ҳақида гапирмаётганини айтди.

"Нимага Зара қишлоғидаги болалар тақдири Айлан ва Омран билан юз берган фожиа каби ОАВда ёритилмади? Ғарб ОАВ бу фожиалар уларга тўғри келгани учун унга эътибор қаратишган. Айнан Ғарб бу ихтилофда иштирок этаётган бизнинг болаларни уларнинг ота-оналари сиёсий қарашларига кўра ажратди", деб айтди Асма Асад.  

Асаднинг рафиқаси Айлан Омран каби суриялик бола бўлганини айтди. "Уларнинг барчаси – бегуноҳ болалар, уларнинг ўлими Сурия учун йўқотишдир", деб қўшимча қилди Асад.

У шунингдек Ҳалабдаги вазият ҳақидаги ахборотга изоҳ берди. "Аслида вазиятнинг қанчалик жиддийлигини таърифлаш мураккабдир. Одамларнинг кўчиб юриши, очарчилик, касалликлар, азоб-уқубатлар – буларнинг барчаси мисли кўрилмаган мусибатдир", деб айтмоқда Асад.   

Асаднинг айтишича, "ғарб ОАВлари қочқинлар ва қуролланган гуруҳлар назоратидаги ҳудудларда жойлашган одамларнинг қийин аҳволигагина эътибор қаратишни афзал кўради". 

Унинг тушунтиришича, кўпчилик мажбурий кўчиб кетган одамлар Суриянинг қолган ҳудудида яшамоқда ва улар ҳам қолганлар каби муҳимдир.