Ҳиндистоннинг Бхубанешвар штатидаги шифохоналардан бирида рўй берган улкан ёнғин оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатди.

Полиция маълумотига кўра, ёнғин шифохона қошидаги тиббиёт фанлари интенсив терапия институти бўлими ҳудудида чиққан ва тез орада шифохонанинг бутун ҳудудига тарқалган. Кўпчилик димиқишдан жон берган. Куйиш жароҳати олганлар яқин ҳудуддаги шифохонага олиб борилган.

Қайд этилишича, ёнғинга қарши ўнлаб ўт ўчирувчи бўлинмалар кураш олиб борган. Ўтни бутунлай ўчириш учун 2 соат вақт талаб этилган.

Мамлакат бош вазири Нарендра Моди ёнғин вақтида ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор қилган.