«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ва 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланган ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Биз имкониятларимиз даражасида яхши ўйнай олмадик. Биз баҳсни ўртача суръатда бошладик. Уларнинг ҳимояси қаршимиздан чиққан заҳоти дадил ҳаракат қила олмадик. Ўз вақтида узатмалар бера олмадик. 

«МЮ»да вазиятлар бўлмади. Балки иккинчи бўлимда иккита вазият бўлгандир. Биз ҳужум қилганда эса Де Хеа 2 ёки 3та сэйвни амалга оширишга мажбур бўлди.

Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ўйинимизни намойиш қила олмадик. Ҳа, бу мавсумдаги илк "қуруқ" ўйинимиз бўлди — ура!

Биз етарли даражада хотиржам ўйнай олмадик, аммо бу «МЮ»нинг ўйин услуби, муаммо йўқ. Буни ҳурмат қилиш керак, лекин хотиржамликни сақлаб қолиш лозим. Футболчилар мен истагандек ўйнашмади. Шунга қарамай, очко қўлга киритдик. Бундан баттар бўлиши ҳам мумкин эди», – дея Клоппнинг сўзларини келтирган ВВС.