Моуриньо: «Ливерпуль» – яхши жамоа, лекин ОАВ ёзганидек дунёнинг сўнгги мўъжизаси ҳам эмас»

Спорт 18 Октябрь 2016 2985
Фото: twitter.com/@BBCSport

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Ливерпуль»га қарши кечган ва 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

«Бу биз истаган натижа эмас, аммо буни ёмон натижа деб ҳам бўлмайди. Биз тўғридан-тўғри рақибимизга ўз уйида ғалаба қозонишга имкон бермадик, бу ёмон эмас. Ўйин икки томон учун ҳам оғир кечди, лекин «Ливерпуль» кўпроқ қийналди.

Биз нафақат тактик жиҳатдан яхши ҳаракат қилдик, балки ўйин давомида хотиржам ўйнадик. Эҳтимол, бу мен кўрган энг сокин «Энфилд» эди. Мен мезбон мухлислардан бошқачасини кутгандим. Ҳа, Де Хеа 2та қойилмақом сэйв амалга оширди, лекин буни ўйин контекстидан ташқари ҳолат.

«Ливерпуль» мухлисларини жим қилиб қўйдик. Улар бизнинг ҳимояда муаммолар бўлишини кутишгандир, лекин барчаси ўзгача бўлиб чиқди. Бизга ўйнаш осон бўлди. Тўғри, ҳужумда тезлик етишмагани ҳам бор гап.

Бу ўйин орқали биз рақибнинг 3 очко олишига имкон бермадик. Бошқа рақобатчиларимизда ҳозир тақвим осон келган, шунинг учун масофани иложи борича яқин сақлашимиз керак. Бизда яна қаторасига 5та ўйинда ғолиб чиқиш имкони бўлади.

Биз ўйин давомида тўпни назорат қилишни ният қилиб келмагандик. Биз«Ливерпуль»ни билардик: улар қандай кучли прессинг қилишини, улар тўпни йўқотганда уни олиш учун қандай ташланишини билардик. Биз ақл билан ўйнадик.

«Ливерпуль» – яхши жамоа, лекин ОАВ ёзганидек дунёнинг охирги мўъжизаси эмас», – деган Моуриньо.

Манба: Tribuna.uz

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12436 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26502 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46315 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47355 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 330 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1809 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1800 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар