Нидерландия чемпионатининг иккинчи дивизионида иштирок этувчи "Дендер" ва "Вилрайк" клублари ўртасидаги учрашувда (2:0) 3 нафар полициячи безорилик қилаётган мухлислар оломонини тўхтата олди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.

Бунда полициячилар фуқаролик кийимида ҳеч қандай махсус воситасиз бўлган, улардан биридагина тўқмоқ бўлган, холос. Полициячилар мушт билангина ҳаракатланган ҳолда 30дан кўпроқ мухлисдан иборат оломонни тўхтатиб, икки жамоа фанатлари орасида катта муштлашув чиқишига йўл қўймаган.