Нигерияда, тахминларга кўра, чорвадор-кўчманчиларнинг дам олиш кунларида амалга оширган ҳужумлари оқибатида камида 40 нафар инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик тақдим этган маълумотга кўра, ҳужумлар шанба ва якшанба кунлари Кадуна штатида амалга оширилган.

Нигериядаги чорвадор-кўчманчилар ва ўтрор халқ ўртасидаги адоват ҳамон давом этмоқда. Чорвалар учун сув ва емиш излаш сабаб, маҳаллий аҳолига қарашли бўлган ерлар устидан доим уруш чиқиб келган. Айнан мана шундай зиддиятлар сабаб сўнгги бир неча йил ичида минглаб одамлар ҳалок бўлишган.